Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуд топган кун – 30 январь санаси муносабати билан бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва
сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-3404-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 180 дан зиёд маънавий-маърифий, тарғибот-ташвиқот ва спорт тадбирлари уюштирилди. Тадбирларда 17000 дан ортиқ касаба уюшма аъзлари қамраб олинди.
30 январь куни Андижон Банк коллежи, Андижон молия иқтисодиёт, Олимпия захиралари коллежлари, Тижорат банклари, шунингдек, шаҳар, туманлар хокимликлари, тармоқ тизимидаги жамоат ташкилотларида “Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хамиша ёдимизда” мавзусида суҳбат ва маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.
Тадбирларда фаол иштирок этганлар касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: