Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда 30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди.
Жорий йил мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси ва Фармонига асосан “Ёшлар куни” биринчи бор нишонланмоқда. Ҳозирда ушбу кунни кенг нишонлаш бўйича бир қатор маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Тармоқ касаба уюшмаси бошланғич ташкилотларининг ташаббуси билан маҳаллаларда аҳолига хизмат кўрсатаётган ёш дизайнер-тикувчи қизларнинг кўргазмали чиқишлари, танловлар ташкил этилди. Танловларда фаол иштирок этган ёшлар рағбатлантирилди.
Шунингдек, тармоқ касаба уюшмасининг “Ёшлар бирлашмаси” ҳамда “Миллий тикланиш” демократик партияси Андижон вилоят Кенгашининг “Ёшлар қаноти” бошланғич касаба уюшма кўмитаси билан ҳамкорликда вилоятдаги фаол ёшлар билан учрашув ташкил этилди ҳамда тадбирлар доирасида Андижон шаҳрида жойлашган “Болалар шаҳарчаси”га ташриф уюштирилди.
Ота-онасининг тарбиясиданда зиёд таълим-тарбия олаётган болалар билан суҳбат ўтказилди. Меҳрибонлик уйида таълим олаётган ёшларга келгусида Ватан тараққиёти учун хизмат қиладиган шахслар бўлиб камолга етишларини тилаб, улар учун “Ёшлар куни” муносабати билан самимий табрик сифатида байрам дастури ташкил этилди.
Кўтаринки руҳда ўтказилган тадбирда иштирокчи ёшларга эсдалик совғалар тарқатилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: