ТАЛАБА-ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Матисаевнинг Жорий йилнинг 25 апрель куни Андижон машинасозлик институти “Машинасозлик технологияси” факультетининг фаоллар залида институтда таҳсил олаётган фаол талабалар билан учрашуви ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли фармони ҳамда “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ёшларга оид сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар Дастури”га вилоят касаба уюшмалари ташкилотларининг ёшларнинг меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш, корхона, ташкилотларда меҳнат қилаётган, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Матисаевнинг Жорий йилнинг 25 апрель куни Андижон машинасозлик институти “Машинасозлик технологияси” факультетининг фаоллар залида институтда таҳсил олаётган фаол талабалар билан учрашуви ташкил этилди.
Шунингдек, учрашувда ўқув ишлари бўйича проректор Қ.Эрматов, институт ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси раиси Т.Алматаев ҳамда факультет декани М.Эшоновлар иштирок этдилар.
Тадбир давомида табаларга бугунги кунда мамлакатимизда ҳукуматимиз томонидан ёшларга яратилаётган янги имкониятлар, улардан унумли ва самарали фойладаниб, билим ва салоҳиятини ошириб, юртимиз равнақига ўз хиссасини қўшиб, янги-янги марраларни эгаллашлари учун барча шарт-шароитлар мавжудлиги тўғрисида тушунчалар берилди.
Бундан ташқари талаба-ёшларга касаба уюшмалари ташкилотлар Ёшлар бирлашмасининг асосий мақсад ва вазифалари ҳамда фаолият йўналишлари бўйича ҳам тушунчалар берилиб, ёшларни қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар берилди ҳамда уларни ўйлантираётган ҳаётий ва касбий муаммоларни ҳал этишга асосий эътиборни каратилди, шунингдек. ёшлардан келиб тушган муаммоли масалалар ва уларнинг тегишлилигича ечими юзасидан фикрлар алмашилди.
Учрашув сўнгида талаба Шохсанам Рахимовага жорий йилнинг 27 апрель кунидан бошлаб 12 кун давомида бепул дам олиб келиши учун “Чимён” санаториясининг йўлланмаси топширилди.
[custom_gallery source=»media: 731,730,729,727,726,725,724,723,722,721,720,719″ link=»lightbox» width=»200″ title=»always»]
А.Комилов. Ёшлар бирлашмаси раиси ўринбосари
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: