Сувоқава” ДУК бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг хисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2019 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги 16-5 сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоятининг туман, шаҳар бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида хисобот-сайлов йиғилишлари (конференциялари) бўлиб ўтмоқда.
Жумладан, 26 февраль куни истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилолари ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар Кенгаши тасарруфидаги Андижон вилояти “Сувоқава” ДУК бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг хисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
Хисобот-сайлов конференцияси давомида бошланғич касаба уюшма қўмитасининг ва тафтиш комисиянинг янги таркиблари ҳамда бошланғич касаба уюшма қўмитаси ва тафтиш комиссияси раислари сайланди. Шунингдек, Андижон шаҳар Кенгаши конфренциясига делегатлар сайланди.
Якунда, конфренцияда иштирок этган тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси Т.Сиддиқов ҳамда Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раис ўринбосари Х.Матисаев, бирлашма бўлим мудири Э.Тешабоев янги қабул қилинган “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун ҳамда касаба уюшмаларнинг келгусидаги режалаштирилган вазифалари ҳақида тушунтириш ва маслахат бериб ўтдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: