Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Суд даъвони қаноатлантирди.

Асака тумани, Қадрият МФЙ, Хумо кўчаси, 37-уйда яшовчи  фуқаро Джумабоева Замирахон “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Андижон вилоят Шаҳриҳон филиали валюта айирбошлаш амалиётлари шўбаси кассир назоратчиси лавозимидан ишдан бўшатилганлигидан норози бўлиб, ишга тикланиш хақида” Фуқаролик ишлари бўйича Бўз туманлараро судига даъво ариза билан чиққан. Ушбу фуқаролик ишини ҳар томонлама ҳолисона кўриб чиқиш учун вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Юридик бўлими ходимлари мутахассис сифатида иштирок этиб, З.Джумабоевани меҳнат шартномасини бекор қилинишига оид бўлган барча ҳужжатларни жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Андижон вилоят Шаҳриҳон филиали бошқарувчиси томонидан интизомий жазо чораларини қўллашда хамда меҳнат шартномасини бекор қилишда меҳнатга оид қонун хужжатлари талаблари бузилганлиги ҳақида хулоса берилди.

Суд мажлиси жараёнида З.Джумабоеванинг меҳнат шартномасини бекор қилинишига асос бўлган барча хужжатлар кўрилиб, муҳокама қилинди ва “Ишга тиклаш хақида”ги даъвосини қаноатлантириш ҳақида қарор қабул қилди.

Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан нима сабабдан бундай қарор қабул қилганлиги ҳақида томонларга тушунтиришлар берди.

 

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари

Бирлашмаси Юридик бўлими мудири Х.Усманов

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!