“Спорт-соғлик гарови” шиори остида спорт тадбирлари ўтказилмоқда
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда “Спорт-соғлик гарови” шиори остида спорт тадбирлари ўтказилмоқда.
Жумладан, 2018 йилнинг 10 апрель куни Олимпия заҳиралари коллежида ходимларни спортга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш мақсадида аёллар ўртасида “Спорт-соғлик гарови” шиори остида спорт мусобақаси ўтказилди. Ушбу мособақада иштирокчилар спортнинг 5 та тури шахмат-шашка, арғумчоқ тортиш, дартс (нишонга отиш) ҳамда 50 метрга югуриш бўйича ўзаро беллашдилар.
Ўтказилган спорт мусобақасида ғолиблар ва фаол иштирок этган қатнашчилар коллеж касаба уюшма қўмитасининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: