Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Мен қўшимча равишда коллежда вақтбай асосида дарс бераман, менга қўшимча равишда коллежда вақтбай асосида дарс берган вақтларим учун меҳнат таътили ва қўшимча тўловлар бериладими?

Савол: Мен қўшимча равишда коллежда вақтбай асосида дарс бераман, менга қўшимча равишда коллежда вақтбай асосида дарс берган вақтларим учун меҳнат таътили ва қўшимча тўловлар бериладими?

Қ.Тошматов

Избоскан тумани.

Ушбу саволга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Юридик бўлими мудири Х.Усманов жавоб беради

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2008 йилдаги  “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига хақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги 165-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига хақ тўлаш тўғрисида”ги Низом талаблари бўйича соатбай асосида ишловчи ходимларга фақат ўтган дарс соатлари учунгина хақ тўланиши белгиланган бўлиб, меҳнат таътили берилиши хамда бошқа қўшимча тўловлар тўланиши назарда тутилмаган.

Юқорида баён этилганларга асосан коллежда иш берувчи билан тузилган шартномада  махсус фанлардан дарс беришингиз ва иш хақингиз эса вақтбай асосда (берилган дарс соатларига мутаносиб равишда) тўланиши назарда тутилган бўлса, Сизга фақат ўтилган дарс соатлари учунгина хақ тўланади. Меҳнат таътиллари ва бошқа тўловлар тўланмайди.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!