Welcome to Инсонга наф келтириш - олий бахт!   Click to listen highlighted text! Welcome to Инсонга наф келтириш - олий бахт!

Савол беринг жавоб берамиз.

Мен ишлаётган лавозимим қискартиришга тушган бўлиб, корхонанинг раҳбарияти томонидан мутахассисилигимга тўғри келадиган иш билан таъминлай олмаганлиги сабабли меҳнат шартномамни бекор килиб юборди ва   бу ҳақда маҳаллий меҳнат органига иш изловчи сифатида  рўйхатга олиш учун маълумот берди.

Мен иш қидираётган шахс сифатида меҳнат органи рўйхатга олганидан сўнг менга қандай тўловлар тўланади, қанча муддат давомида ва қандай шартлари билан тўланиши ҳақида маълумот беришингизни сўрайман.

Дилмурод.  Булокбоши тумани

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 65-моддасига мувофиқ, ишсизлик нафақаси ишсиз деб эътироф этилган шахсга у иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтган кундан  эътиборан тайинланади.

Қарамоғида учтагача киши бўлган, ўттиз беш ёшга тўлмаган ишсиз эркакка ишсизлик нафақаси у ҳақ тўланадиган жамоат ишларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда иштирок этган тақдирда тайинланади. Ишсиз шахснинг нафақа олиш ҳуқуқи у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб кечи билан ўн биринчи кундан эътиборан кучга киради.

Ишсизлик нафақаси кўпи билан:

ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган ёки узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсга ўн икки ойлик давр мобайнида йигирма олти календар ҳафта;

илгари ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахсга эса ўн уч календар ҳафта мобайнида тўланади.

Ишсиз ишсизлик нафақасини олиш даврида иш қидириши ва ҳар икки ҳафтада камида бир марта маҳаллий меҳнат органига ишга ёки касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга, малакасини оширишга йўлланма олиш учун мурожаат қилиши шарт.

Муаллиф: М.Куббиев. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Юридик бўлими етакчи юристконсульти

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!