Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Қонун ҳаммага баробар

     Балиқчи туман, Қумтепа МФЙ, Ибрат кўчаси, 66-уйда яшовчи фуқаро Хурият Атажонова жорий йилнинг 23 июль кунги Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига “Ишга ярим соат кеч қолганлиги сабабли ойлик иш ҳақи маошидан эллик фоизлик жарима ушлаб қолинганлигидан норози бўлиб” мурожаат қилган.

       Фуқаро Балиқчи туман тиббиёт бирлашмаси зарарсизлантириш бўлимида навбатчи хамшира лавозимида ишлаб келган. Жорий йилнинг 30 июнь куни сабабсиз равишда ишга кеч қолиб келиб “Ички меҳнат тартиб қоидалари”ни бузганлиги учун иш берувчи томонидан “Ўртача ойлик иш хақининг 50% миқдорида жарима” интизомий жазоси берилган. Ушбу интизомий жазони қўллашда иш берувчи томонидан амалдаги меҳнатга оид қонун талаблари бузилмаганлиги маълум бўлди.

        Тиббиёт бирлашмада қабул қилинган жамоа шартномасида ҳодимга интизомий жазо  қўллашда касаба уюшма қўмитасининг розилигини олиш кўзда тутилмаган.  Фақат меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишда  касаба уюшма қўмитасининг розилигини олиш талаб этилиши тушунтирилди.

 

Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий

манфаатларини ҳимоя қилиш бўлим

мудири Э.Тешабоев

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!