Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

НАВРЎЗ БАЙРАМИДА НЕЧА КУН ДАМ ОЛАМИЗ

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 2019 йил 14 ноябрдаги «2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ-5875 Фармони эълон қилинган.

Ушбу ҳужжатнинг мазмунидан, аввало, 6 кун ишлайдиганлар мамнун бўлишлари аниқ, улар учун ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар билан тенг баравар дам олиш шароитлари яратилмоқда. Бундай тартибда ишлайдиганлар учун шанба иш куни ҳисобланганлиги сабабли бу кун ҳафтанинг бошқа иш кунига кўчирилганда ҳам, уларда узлуксиз дам олиш имконияти бўлмаган. Шу боис 2020 йилда ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун шанба куни кўчирилишидан қатъи назар, қўшимча дам олиш кунлари жорий этилади.

2020 йилги Наврўз байрамида душанба 23 март барча учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланади. Шу тариқа, март ойида барча ходимлар (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 21-23 март кунлари 3 кун кетма-кет дам олишлари мумкин.

Меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини

ҳимоя қилиш бўлими етакчи мутаҳассиси Ф.Халиков

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!