Мурожаатлар касаба уюшмалари эътиборида
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмасида Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш, белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб ўрганиб, амалдаги қонун талаблари асосида хал қилишга алоҳида эътибор билан қараб келинмоқда. Оғзаки равишда ҳуқуқий маслахат сўраб келган фуқароларга хамда юридик шахсларнинг вакилларига амалдаги қонунлар талаби асосида хуқуқий маслахатлар бериш учун “Юридик клиника” ташкил этилиб, уни мунтазам равишда ишлаши таъминланмоқда. Жорий йилнинг 7-ой мобайнида жами бўлиб бирлашмага 107 нафар жисмоний ва юридик шахслар меҳнатга оид ҳамда ижтимоий-иқтисодий масалаларда қилган мурожаатлари белгиланган тартибда қайд этилиб, уларни қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда ўрганилиб чиқилди. Шундан 65 таси ёзма, 4 таси оғзаки, 18 таси ишонч телефонлари орқали ва 20 таси интернет орқали қилинган мурожаатлардир.
Ушбу мурожаатлар мазмуни бўйича: 32 таси ҳуқуқий химоя, 18 таси ижтимоий иқтисодий манфаатларини химоя қилиш, 2таси меҳнат мухофазаси, 10таси касаба уюшмасининг ташкилий ҳуқуқий фаолияти юзасида, 13 таси соғломлаштириш, 8 таси моддий ёрдам олиш масаласида, 2таси ижтимоий-меҳнат муносабатларига оид бошқа масалада ва 22таси касаба уюшмалари ваколатига оид бўлмаган масалалар юзасидан.
Жисмоний ва юридик шахслоардан тушган ёзма аризаларни ўрганиш натижасида: 29 та мурожаатлар қаноатлантирилган, 46 таси бўйича тушунтиришлар берилди, 3 та мурожаатда қўйилдган масала юзасидан рад жавоби берилиб судга ёки юқори идораларга мурожаат этиш хуқуқлари тушунтирилди, 19 та мурожаатни таалуқлилиги бўйича бошқа ваколатли идораларга юборилди. 7 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тартибда белгиланган асослар бўйича кўрмай қолдирилди. 2 нафар фуқароларнинг меҳнатга оид бузилган хуқуқларини тиклаш учун фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судига даъво аризалари киритилди ва суд томонидан кўриб чикилиб даъво қаноатлантирилди.
Ушбу мурожаатларни ўрганиш натижасида меҳнатга оид хуқуқлари бузилган шахсларга жами бўлиб 13056846 сўм миқдорда мажбурий прогул вақтлари учун хамда ўз вақтида тўланмаган хақлари ундириб берилди.
Бирлашма Юридик бўлим мудири Х.Усманов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: