Мажбурий меҳнатни бартараф қилишда касаба уюшма ташкилотларининг роли
Андижон вилояти Избоскан туманида “Мажбурий меҳнатни бартараф қилишда касаба уюшма ташкилотларининг роли” мавзусидаги семинар -тренинг қизиқарли ва мазмунли ўтди. Семинар-тренингда Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Р.Бедилов, Ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассиси Л.Турикова, Вилоят халк таълими бошқармаси бошлиғи Ф.Бузруков, барча туман, шаҳар кенгаши раислари, Избоскан туман мактабгача таълим бўлими ва халқ таълими бўлими мудирлари ва 100 дан зиёд бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этдилар. Тадбир сўнггида ишчи-ходимларнинг 10 нафардан ортиқ фаоллари эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
Ўзбекистон таьлим, фан ва маданият
ходимлари касаба уюшмаси Республика
кенгашининг Андижон вилояти бўйича
масъул ташкилотчиси З.Абдуллаев
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: