Маънавият соати ўтказилди
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти ташкилотларида ходимларни маънавиятини юксалтириш, уларни кайфиятларини кўтариш, уларга юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ижобий самарасини етказиш, шунингдек, буюк сиймолар ҳаёти ва ижодини ўрганиш мақсадида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 5 февраль куни Андижон вилояти Давлат солиқ бошқармасида Буюк шоир ва мутафаккир, ғазал мулкининг султони, давлат арбоби Алишер Навоий (Низомиддин мир Алишер)нинг 579 йиллиги, 9 февраль таваллуд кунига бағишлаб, “Маънавият соати” ташкил этилди. Унда Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди ҳақида маърузалар тингланди. Иштирокчилар томонидан шоир шеърларидан намуналар ўқилди. Алишер Навоийнинг асарларини ўрганиш ҳар бир Ўзбекистон фарзанди бурчи эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, “Маънавият соати”да юртбошимиз ташаббуслари билан 2020 йил “Илм маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”нинг мазмун моҳияти тарғиб этилиб, бунда соҳа ходимлари олдида турган маънавий-маърифий вазифалар белгилаб олинди.
Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси: Г.Абдуллаева
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: