КИТОБХОНЛИК АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ
Андижон давлат университети ходимлар ва талабалар касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурган 5 та муҳим ташаббуснинг бири “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” мақсадида Ўзбекистон халқ шоири Мухаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллиги муносабати билан Андижон давлат университети профессор-ўқитувчилари, ишчи-ходимлари ва талабаларига китоб тарқатиш акцияси ўтказилди. Акция давомида касаба уюшма аъзоларига Муҳаммад Юсуфнинг “Халқ бўл, элим” номли китобидан 180 дона тарқатилди.
АДУ ходимлар ва талабалар касаба
уюшмаси қўмитаси раиси М.Ботиров
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: