Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Касаба уюшмаларида хисобот сайлов йиғилишлари

Бугунги кунда касаба уюшмаларини олдида турган асосий масала бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари 5 йиллик фаолиятининг сархисобига бағишланган конференцияларни уюшқоқлик билан ўтказишдир. Шу йилнинг 20 февраль куни Адижон вилояти Олтинкўл тумани йўллардан фойдаланиш УК касаба уюшма ташкилотининг 5 йиллик фаолияти сарҳисобига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Кузибаева иштирок этди.

Олтинкўл туман йўллардан фойдаланиш УК касаба уюшма қўмитаси томонидан янги иш ўринларини яратиш, меҳнат қонунчилигига ва ижро интизомига ҳар томонлама риоя этилиши, жамоа шартномасида кўрсатилганидек ойлик-маошларни вақтида берилиши, хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиниши, шунингдек жамоа шартномаларининг бошқа бандларини ҳам бажарилиши назоратга олинган.

Корхона бошланғич касаба қўмитаси раиси Валишер Султонов бошчилигида касаба уюшма қўмитаси томонидан меҳнат жамоасида ижтимоий ривожлантириш, жорий ва истиқбол режаларини ишлаб чиқиш, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, меҳнат муҳофазаси, маданият, маърифат, оммавий спорт ишлари олиб борилди. Ана шу фикрлар хам ўтказилган хисобот-сайлов йиғилишида алохида эътироф этилди.

Ўзбекистон транспорт йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Кузибаева олиб борган сарҳисобда касаба уюшма қўмитаси фаолияти тегишли тартибда тахлил этилиб баҳоланди. Унга кўра ўтган давр мобайнида олиб борилган фаолияти кониқарли деб топилган касаба уюшма қўмита раиси Валишер Султонов кейинги муддатда ҳам бу борадаги ишларни олиб боришга лойиқ деб топилди ва сайланди.

Шунингдек, шу куни йиғилиш давомида корхона маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида имзоланган жамоа шартномасини 2019 йилда бажарилиш якунларига бағишланган жамоа йиғилиши ҳам ўтказилди. Иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида амалдаги жамоа шартномасининг 2019 йил якуни бўйича бажарилиш юзасидан икки томонлама комиссия далолатномаси тасдиқланди.

Маъмурият томонидан корхона директори М.Дустаров ва касаба уюшма қўмитаси раиси В.Султоновлар 2019 йил якуни бўйича жамоа шартномасида олган мажбуриятларини бажарилиши юзасидан хисобот бердилар.

2019 йил давомида корхона  томонидан амалдаги жамоа шартномасининг бандларини бажариш бўйича амалга оширилган ишлар қониқарли деб топилди.

 

БКУК раиси: Н.Кузибаева

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!