КАСАБА УЮШМА ҚЎМИТАСИНИНГ ЖАМОА ШАРТНОМАСИНИ БАЖАРИЛИШИ ҚОНИҚАРЛИ ДЕБ БАҲОЛАНДИ
2021-йил 25-март куни «Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ ва касаба уюшма қўмитасининг 2020-2022 йиллар учун тузилган жамоа шартномасини 2020-йилда бажарилиши бўйича мехнат жамоасининг конференция йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни касаба уюшма қўмитаси раиси Ш. Ўринбоев олиб борди. Йиғилишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири М.Н.Исаев ва Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнаткашларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Э. Тешабоев, иқтисодий ва молиявий масалалари бўйича директор М. Хожиматовлар қатнашди. Конференция сўнгида 2020-йилда жамоа шартномасини бажарилиши қониқарли деб баҳоланди ҳамда келгусида бажариладиган ишлар бўйича келишиб олинди.
Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ахборот хизмати.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: