Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамлар кўрсатилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Ахолини кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3268 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Олтинкўл туманида яшовчи кам таъминланган оилаларнинг 67 нафарига имтиёзли кредитлар берилди, 7 та оилага бепул уй-жой қурилди, 6 нафар фуқароларни соғлигини тиклаш учун ҳар бирига 3.9 млн. сўмлик тиббий хизматлар кўрсатилди ва 111 нафар оилага бепул электр- маиший техникалар тарқатилди.
Бундан ташқари Кўмакай, Чаққон-2, Гулбоғ-Иттифоқ, Маданий-мехнат, Қайирма, Темирхўжа, Хондибоғи ва Марказ махаллаларда яшовчи 10 та кам таъминланган оилаларнинг уйларини таъмирлаш ишлари бошланди. Келгусида ҳам касаба уюшмалари томонидан инсон манфаатлари учун бундай саховатли ишлар давом эттирилади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: