Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

ХОТИРА – МУҚАДДАС, ИНСОН – ҚАДРИ АЗИЗ

     Инсонга ҳар куни тинчлик-осойишталик ва хотиржамлик керак. Тинчлигини йўқотган хонадон ҳам, мамлакат ҳам асло хотиржамлик бўлмайди. Тинчлик-хотиржамлик – тараққиёт гаровидир.

    Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғибига бағишланган буюк миллий маънавий меросимиз бор. Уларнинг барчасида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади, уруш эса батамом қораланади.

     9 майни Хотира ва Қадрлаш куни тарзида умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келаётганимиз замирида ҳам айнан ана шу эзгу мақсад ётибди.

     Ҳамон орамизда қанчадан-қанча уруш қатнашчилари, фронт ортида меҳнат-машаққат чекканлар бор. Ўтганларни хотирлаш, сафимизда юрганларнинг эса қадрига етиш керак.

    Пахтаобод туман қурилиш касб-хунар коллежи ходимлари ва талабалари ана шундай улуғ инсонлардан бири бўлган маориф фаҳрийси, Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Пахтаободлик Отабоев Ҳамидилло хожи ота хонадонига ташриф буюрдилар. Отахонни байрам билан табриклаб, совғалар тақдим этдилар. Ўз ўрнида Хамидилло хожи ота ташриф буюрган коллеж талаба-ёшларига совуқ урушнинг даҳшатли хотиралари гапириб,  хозирги тинчликни қадрига етишликни, Ватанни севишликни уни кўз қорачиғидек асраш кераклиги таъкидлади.

   Инсон бор экан, хотира – муқаддас. Ҳеч ким, ҳеч нарса эсдан чиқмайди. Халқ бугунги тинч-хотиржам замонни асраб-авайлаш, қадрига етиш учун ҳам урушни, унинг қаҳрамонларини, ғалабага муносиб ҳисса қўшган ҳеч бир кишини хотирасидан фориғ қилмайди.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!