Ходимларга тегишли хақлари қайта хисоб-китоб қилинди
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига Андижон туман агросаноат касб-ҳунар коллежида ишловчи бир гурух ходимлари томонидан “Қисқартириш бўйича ишдан бўшатилиши жараёнида тегишли бўлган ҳақлари тўғри хисоб-китоб қилинмаганлигидан норози” бўлиб қилган мурожаати Бирлашма Юридик бўлими ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.
Мурожаатни ўрганиш жараёнида коллежнинг айрим ходимларига тегишли бўлган иш хақлари хисоб-китоб қилинмай қолганлиги маълум бўлди. Касаба уюшмаларининг аралашуви билан Андижон туман агросаноат касб-ҳунар коллежи ходимлари З.Рахимов, Қ.Қўлдашев, Ю.Отажонов, Н.Тожибоева, А.Усмонов, Э.Холиқов ва С.Ботировларнинг 26.07.2019 йилдан 4.09.2019 йил кунигача иш кунлари учун уларнинг хар бирига 1547798 сўмдан, Қ.Исақовга 1238238 сўм, Ў.Азизхўжаевга 928672 сўм, Ш.Тешабоевга 603642 сўм, 23.08.2019 йилдан 4.09.2019 йилгача иш кунлари учун Қ.Қўлдашевга 203487 сўм, Б.Бўтаевга 261530 сўм, Б.Манноповга 112536 сўм ва Қ.Зияевга 334177сўм миқдордаги хисобланмай қолган жами 14121718 сўм миқдордаги хақлари қайта – ҳисоб қитоб қилиниб тўлов ведемостига киритилди.
Муаллифлар хисобланмай қолган хақлари касаба уюшмаларининг аралашуви билан қайта хисоб-китоб қилиб тўлов ведемостига киритилганлигидан мамнун бўлишиб касаба уюшмаларига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Бирлашма Юридик бўлими мудири Х.Усманов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: