“Энг фаол ёш ички ишлар ходими” кўрик-танловининг саралаш босқичини ўтказилди
Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари мақсадида жорий йилнинг май ойида ички ишлар тизимидаги ходимлар ўртасида “Энг фаол ёш ички ишлар ходими” кўрик-танловининг саралаш босқичи ўтказилди.
Ўтказилган саралаш босқичида ички ишлар тизимида фаолият юритаётган илғор, ташабускор ва ижодкор ёш ходимларнинг 8 нафари иштирок этди. Ушбу танловда иштирокчиларни касбий билим даражасига, инновацион ғоя, лойиҳа ва технологияларни хаётга тадбиқ этишигa, юксак маънавий-ахлоқий фазилатлари ҳамда унинг ташаббускор ва ижодкорлигига қаратилди.
Танловда Андижон вилояти ИИБ Транспортда жамоат хавсизлигини таъминлаш бўлими хуқуқбузарликлар профилактика инспектори Абдуллажонов Адхамжон Анваржонович I-ўринни, Балиқчи тумани ИИБ 11-сонли ички ишлар бўлинмаси суриштирув гуруҳи суриштирувчиси Махмудов Яхёхон Абдурашидович II-ўринни ИИБ Кадрлар бошқармаси инспектори Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёржон ўғли III-ўринни эгаллади.
Тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси: Г.Абдуллаева
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: