БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТЛАРГА АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРИЛМОҚДА
Ўзбекистон касаба уюшмалари ташкилотларининг асосий таянчи бўлмиш бошланғич ташкилотлар касаба уюшмалар ҳаракатида алоҳида ўрин тутади. Бошланғич ташкилот касаба уюшмаси аъзоси бўлган, корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият олиб бораётган ходимлар ҳамда олий ва ўрта маҳсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи-талабалар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил этиладиган ўзини ўзи бошқарувчи нодавлат нотижорат жамоат ташкилоти ҳисобланади.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 02 октябрдаги “Бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари куни”ни жорий этиш тўғрисидаги 10-5 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси томонидан ишчи гуруҳ тузилди. Мазкур ишчи гуруҳ корхона, ташкилот ва муассасалардаги бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти аъзолари билан мулоқот ўтказиб, уларни вилоятда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти билан таништириб, шунингдек уларга касаба уюшмалари тизимида олиб борилаётган ишлар ҳақидаги ҳаққоний маълумотларни етказиб, уларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнат муҳофазаси, меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимояси, Устав талабларига риоя этган ҳолда, ўз фаолиятларини давр талаби асосида ташкил этишларига амалий ёрдам кўрсатилди.
Амалий ёрдам жараёнида бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, шунингдек ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида касаба уюшмалари Федерацияси тизимида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар етказилмоқда.
Шунингдек, бугунги кунда нафақат ходимлар манфаатларини ҳимоя қилибгина қолмай, балки маданий-маърифий, спорт-соғломлаштириш, ташкилий масалалар, тарғибот-ташвиқот соҳалари бўйича ҳам бир қатор ишларни амалга ошириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ходимлар даромадларини ошириш йўналишларида ҳам тизимли иш олиб боришлари, инсонга наф келтириш йўлида намунали фаолият олиб бориб, бошқа касаба уюшма ташкилотлари ўртасида илғор иш тажрибаларини алмашиш кераклиги ҳам таъкидланди.
Ташкилий ишлар бўлими мудири
Н.Улуғбекова
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: