Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

“БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТЛАР КУНИ” ДОИРАСИДА АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛМОҚДА

     Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2018 йил 02 октябрдаги 10-5 сонли Раёсат қарори билан ҳар ойнинг иккинчи сешанба куни “Бошланғич ташкилотлар куни” деб белгиланган. Юқори касаба уюшмалари органлари масъул ходимларининг бошланғич ташкилотларга ташрифи ҳар ойнинг иккинчи сешанба куни тасдиқланган аниқ жадваллар асосида амалга оширилиши қатъий белгилаб қўйилган. Ташриф жараёнидаги асосий вазифалар этиб, қуйидагилар белгиланган:

ходимларга иш ҳақининг ўз вақтида берилиши, меҳнат муҳофазаси, меҳнат қонунчилигига ҳамда Устав талабларига риоя этилиши, касаба уюшмасига аъзолик бадалларининг ўз вақтида туширилиши ва бошқа йўналишлардаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, касаба уюшмаси қўмитаси ва  иш берувчи билан ҳамкорликда уларни бартараф этиш чораларини кўриш;

бошланғич ташкилотнинг касаба уюшмалари мажлислари, сайлаб қўйиладиган органлари йиғилишлари белгиланган муддатларда ўтказилиши, аъзолик билетлари билан таъминланганлик ҳолати, иш режасининг сифати, жамоа шартномасини тузиш ва бажарилишини муҳокама қилиш тартибига риоя этилиши соҳасидаги фаолиятни таҳлил қилиш, камчиликлар аниқланган тақдирда уларни бартараф этишда кўмаклашиш;

бошланғич ташкилот етакчисининг фаолияти, унинг салоҳияти, обрў- эътиборини ўрганиб, тегишли ёрдам ва тавсиялар бериш;

корхона, ташкилот иш берувчиси билан учрашиб, ҳамкорликдаги ишлар, жамоа шартномаси бандлари бажарилиши таҳлилини ўтказиш, зарур ҳолларда уларга амалий ёрдам кўрсатиш.

     Мазкур қарорга асосан, жорий йилнинг 8-10 апрелъ кунлари ташкил этилган “Бошланғич ташкилотлар куни”да Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши аппаратининг Ташкилий ишлар бўлими етакчи мутахассиси Саидханов Шахбоз Мамурович иштирок этди. Бирлашма Кенгаши аппаратининг масъул ходимлари, Тармоқ касаба уюшмалари масъул ташкилотчилари, туман ва шаҳар кенгашлари раислари томонидан вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги жами 59 та бошланғич ташкилотларга ташриф буюрилиб уларнинг иш фаолияти билан яқиндан танишдилар ва ҳужжатларини белгиланган тартиб, низомлар асосида олиб борилаётганлиги кўздан кечирилиб айрим йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан тегишли кўрсатма ва ёрдамлар берилди. 

Ташкилий ишлар бўлими мутахассиси: С.Козимов

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!