Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан
«ДжиЭм Ўзбекистон» акциядорлик жамияти раҳбарияти ва касаба уюшма Қўмитаси томонидан Мустақил давлатимиз асосчиси Буюк давлат ва сиёсат арбоби, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан корхонада бир катор тадбирлар ташкил килинди ва ўтказилди.
Ислом Абдуғаниевич Каримов ўзининг Президент сифатидаги бутун ҳаёти ва фаолиятини юртимизда янги давлат, янги жамият барпо этиш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, ўзбек номини, Ўзбекистон номини бутун дунёга тараннум этишдек улуғ мақсадга бағишлади.
Шу ўринда Биринчи Президентимиз “Мен ҳеч нарсадан қўрқмайман, нега деганда, ҳаётимизни шундай релсга қўямизки, унинг ўз манзили бор. Бу манзил эркинлик, озодлик ва барқарор яшаш манзилидир” ва “Ўзбек халқига ҳеч ким ҳалакит бермасин! Ўз келажагини ўз қуллари билан барпо этади!”, деган эди.
Бундай қутлуғ саналар ўз тарихимиз, миллий ўзлигимизни англашга, халқимиз, айниқса, ёшларимизни эл-юртимизга бутун борлиғини бериб, фидойилик кўрсатиб яшаган улуғ инсонларнинг ибратли фаолиятига ҳар томонлама муносиб этиб, уларнинг эзгу фазилатлари рухида тарбиялашга хизмат қилади.
Асака шаҳрида Биринчи Президентимиз ташаббуси билан қад ростлаган автомобиль заводининг ташкил топиши нафақат Асакаликларни балки бутун Узбекистон аҳлини хурсанд килди. Мустақиллик туфайли автомобилсозлик соҳасининг йўлга қўйилганлиги халқимиз учун кўплаб янги имкониятлар эшигини очиб берди. Аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш даражаси ўсди. Турмуши фаровонлашди. Ҳаёти янада яхшиланди.
Ўзбекистоннинг пировард мақсади ҳақида таъкидлаганидек: «Бизнинг эндиги вазифамиз-мана шу йўлдан оғишмай, бошланган ислоҳотларни янада чуқурлаштириб, пировард натижага етказиш ва «Биз дунёда хеч кимдан кам булмаймиз! деган шиорини амалда руёбга чикарган олийжаноб инсон Ислом Каримовнинг хотираси бизнинг калбимизда абадий сақланиб қолади. Биринчи Президентимиз Ислом Абдуганиевич Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан корхонада ташкил килинган тадбирда Асака туман ҳокимияти вакиллари, корхона фахрийларидан бир гуруҳи, корхона рахбарияти ва ички-ишлар бўлими ходимлари иштирокида корхонаинг кириш жойига ўрнатилган И.А.Каримовни хотирлаб, унинг бюстига гулчамбарлар қўйдилар.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси 1-Президенти И.А.Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан корхонанинг бошкарма, бўлимлари ва цеҳлари спорт жамоалари ўртасида корхона спорт залида стол тенниси ва шашка бўйича мусобақалар ўтказилди. Спорт тадбирини корхона касаба уюшма раиси Ў.Мирзаев кириш сўзи билан очди ва спорт тадбири катнашчиларига 1-Президентимизнинг ҳаёти ва фаолияти бўйича маъруза қилди.
Спорт мусобақалари уюшқоқлик билан ўтказилди.Спорт мусобакалари ғолиблари касаба уюшма қўмитаси томонидан дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
«ДжиЭм Узбекистон» АЖ касаба уюшма кумитаси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: