«АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУВОҚАВА” ДУКДА ЖАМОА ШАРТНОМАСИНИНГ БАЖАРИЛИШИ ЮЗАСИДАН МЕҲНАТ ЖАМОАСИНИНГ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Андижон вилоят СУВОҚАВА” ДУК да 2016-2018 йиллар учун қабул қилинган жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши юзасидан меҳнат жамоасининг конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда Ўзбекистон Истемол товарлари ишлаб чикариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси У.З.Мухамедов иштирок этди.
Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига корхонада рўйхатдаги ходимлар сони 1096 тани ташкил этмоқда. Ўтган 2018 йилда жамоа шартномасини бажариш борасида ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-иқтисодий кафолатларини таъминлаш, ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини юритиш ҳамда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишни тарғиб қилиш, уни оммалаштириш, ходимларининг саломатлигини ва меҳнат муҳофазасини таъминлаш ҳамда ходимларни иш билан бандлигини таъминлаш каби устувор йўналишларга тўлиқ амал қилинди.
Корхона ва унинг таркибидаги ташкилотларда йил бошидан 11 млрд. 212 млн. 76 минг сўм маблағ ойлик маоши фондига сарфланди.
Жамоа шартномасининг тешгишли бандига асосан ишловчилар оила аъзоларининг вафоти муносабати билан 19 нафар ходимга 15 млн. 237 минг 600 сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Вақтинча мехнатга лаёқатсизлик бўлганда жами 174 нафар ходимга 67 млн. 306 минг 600 сўм тўланди. Кўп йиллик хизматлари учун 10 нафар ходимга 5 млн. 610 минг сўмлик устама ҳақ тўланди. Кечки сменада ишловчи ходимларнинг 300 нафарига 400 млн. 167 минг 300 сўм қўшимча тўловлар тўланди. Ходимларнинг пенсияга чиқиши муносабати билан рағбатлантириш учун 2018 йилда 9 нафар ходимга 4 млн. 329,0 минг сўм сарфланди. Маданий-маиший тадбирларга 17 млн. 280минг маблағ сарф этилди.
Умуман жамоа шартномалари бандларининг 2018 йил ижросини сарҳисоб қиладиган бўлсак, унга киритилган 168 та тадбирлардан 167 таси (99.8%) бажарилган, жамоа шартномаси тадбирларини бажариш учун иш берувчининг маблағларидан 1 млрд.718 млн.376,7 минг сўм сарфланган бўлиб, йил давомида бир нафар ходимга сарфланган маблағ 1 млн. 627,3 минг сўмни ташкил этган.
Шунингдек конференцияда 2019-2021 йиллар учун мўлжалланган жамоа шартномаси лойиҳаси муҳокама қилинди ва маъқулланди.
Истемол товарлари ишлаб чикариш,савдо ва хизмат
кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси
Республика кенгашининг Андижон вилояти бўйича
масъул ташкилотчи: Т.Сиддиқов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: