Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Избоскан тумани Кенгаши ходимлари ипак қурти боқувчи хонадонларга ташриф буюрдилар
Избоскан туманида мавжуд пахта ва ғалла, тутчилик йўналишидаги фермер хўжаликларида 2018 йил пилла хосилини етиштириш ишлари қизғин паллада кетмоқда.
Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Избоскан туман Кенгаши ходимлари томонидан ипак қурти боқувчи хонадонларга ташриф буюрилиб, хозирги кунда Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2018 йил 29 март кунги “Ўзбекистонда пиллачилик соҳасини тубдан яхшилаш” тўғрисидаги қарорини кенг тарғиб қилиниб, тарғибот ташвиқот ва тушунтириш ишларини олиб бормоқда, қарорда жумладан 2023 йил 1 январгача корхоналар ягона солиқ, ягона ижтимоий тўлов ва божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари)дан озод қилиниши, касаначиларнинг жисмоний шахсларга ҳисобланадиган даромад солиғидан озод қилиниши, шунингдек, пилла боқувчилар ва касаначиларнинг пилла мавсумидаги даврда бажарган ишлари уларга пенсия таъминлашда бир йиллик иш стажи деб ҳисобланиши хақида тушунчалар берилди.
Хозирги кунда касаба уюшмаси томонидан Чўнгбоғиш Махаммаджон, Омадли Искандар қувончи, Избоскан ишонч ипаги фермер хўжаликларидаги қурт боқувчи хонадонларга ташриф буюриб, юқоридаги ишларни амалга оширилди.
Туман Кенгаши хисобчиси Х.Хамрақулов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: