“Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги қонун ижроси юзасидан давра суҳбатлари ва семинарлар ташкил этилмоқда
Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда “Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги қонун ижроси юзасидан давра суҳбатлари ва семинарлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, 2018 йилнинг 12 апрель куни “Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг Андижон вилояти филиалида Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни талаблари ижросини ташкил этиш юзасидан семинар йиғилиши ўтказилди.
Ўтказилган семинарда компания ходимларига хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, шунингдек, ходимларнинг меҳнат хуқуқлари ва соғликларини ҳимоя қилиш, меҳнатга оид муносабатларни тартибга солиш, бахтсиз ходисалар содир этилишини олдини олишда меҳнат мухофазаси ишларини ташкил қилиш ҳамда ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишнинг аҳамияти юзасидан тушунчалар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: