Темир йўл тармоғига кирувчи корхона ва ташкилотларда жамоатчилик назорати ўтказилди.
Андижон шаҳридаги “Андижон темир йўл масофа”си корхонаси, “Қўқонминтақавий темир йўл узели”УК Қўқон локоматив депоси Андижон филиали, Андижон тармоқ санитария-эпидемиология станцияси, Соғлиқни сақлаш хизмати Андижон бирлашган шифохонаси ва Андижон меҳаника заводи шўъба корхонасида ишловчи ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий хуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган норматив хуқуқий хужжатларга хамда теҳник жихатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш юзасидан ўрганишлар ўтказилди.
Ўтказилган жамоатчилик назорати жараёнида ўрганилган корхона ва ташкилотларининг маъсул ходимларига ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий хуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган норматив хуқуқий хужжатларга хамда теҳник жихатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни қўлланилиши юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилди. Аниқланган айрим камчиликларни жойида бартараф этилишига эришилди. Меҳнатга оид муносабатларни тартибга солиш бўйичаиш берувчи томонидан йўл қўйилган айрим хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан иш берувчиларга ёзма кўрсатмалар берилди.
Вилоят Кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори Х.Усманов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: