“Спорт-саломатлик куни” шиори остида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармонига асосан вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан жорий йилнинг 5 декабрь куни Андижон футбол Академияси спорт залида “Спорт-саломатлик куни” шиори остида тармоқ корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди.
Спорт мусобақасида корхона, ташкилот ва муассасаларда ишловчи 200 нафардан ортиқ ишчи-ходимлар иштирок этди.
“Спорт-саломатлик куни” мусобақаси якунларига кўра қуйидаги иштирокчилар фахрли ўринларни эгалладилар:
мини футбол спорт тури бўйича:
1-ўрин – “Uz Tonq Xong Ko” қўшма корхонаси жамоаси;
2-ўрин – “Хамкорбанк” АТБ жамоаси;
3-ўрин – “Андижон сув таъминоти” МЧЖ жамоаси.
стритбол спорт тури бўйича:
1-ўрин – Қурилиш архитектура техникуми жамоаси;
2-ўрин – “Uz Avto Matorоs” корхонаси жамоаси;
3-ўрин – Хўжаобод тумани 9-умумтаълим мактаби жамоаси.
арқон тортиш спорт тури бўйича:
1-ўрин – Хўжаобод тумани 9-умумтаълим мактаби жамоаси;
2-ўрин – Мелеротив Экспедиция корхонаси жамоаси;
3-ўрин – Андижон тумани 47-умумтаълим мактаби жамоаси.
шашка спорт тури бўйича:
1-ўрин – Балиқчи педагогика коллежи ходими Деҳқонов Баходир;
2-ўрин Андижон тумани 23-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Исманов Фаррух;
3-ўрин Миллий тикланиш демократик партияси вилоят кенгаши ходими Даминов Сардор.
Шунингдек, ғолиблар ва мусобақада фаол иштирок этган Андижон туманидаги 47-умумтаълим мактаби стритбол жамоаси, вилоят кўзи ожизлар жамияти ходими Кўймуродов Тожидин ҳамда Андижон тумани 21-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Қурбонова Назокатхонлар Бирлашманинг қимматбаҳо совғалари ва диплаомлари билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: