Жорий йилнинг 28 март куни вилоят Кўзи ожизлар кутубхонасида ишловчи ишчи ходимлари иштирокида меҳнат жамоанинг кенгайтирилган умумий йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда 2020-2022 йилларга тузилган жамоа шартномасининг 2022 йилда жамоа шартноманинг бажарилиши юзасидан вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси раҳбари Ў.Нурматов ва бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раиси Д.Саттаровлар ҳисоботи эшитилди.
Йиғилиш давомида Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти бирлашган қўмитаси раиси М.Матисаев томонидан иштирокчиларга янги қабул қилинаётган Конституциявий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини юзасидан тушунчалар берилди.
Тадбир сўнгида меҳнат жамоада узоқ йиллардан буён ишлаб келаётган бир гуруҳ фидойи ишчи ходимлар касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: