187-сонли Конвенцияси ратификация қилинганлиги муносабати билан…
Жорий йилнинг 29 июль куни Қўрғонтепа тумани Ҳалқ таълими бўлимининг мажлислар залида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроя қўмитасининг 2021 йил 11 июнь кунги 3-15 “с” – сонли Федерация тизимида Халқаро меҳнат ташкилотининг “Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисида”ги 187-сонли Конвенцияси (Женава, 2006 йил 15 июнь) нормаларини амалда қўллаш тўғрисидаги Қарори ижроси юзасидан ўқув амалий семинар ташкил қилинди.
Тадбирни Қўрғонтепа туман Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши, Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши ва Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши ва Таълим ва фан ходимлари Қорасув шаҳар Кенгаши раислари ҳамда 50 нафарга яқин тармоқларнинг бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари иштирок этдилар. Ўтказилган тадбирда йиғилганларга “Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасига кўмаклашиш асослари тўғрисидаги 187-сонли Конвенциясини ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 4 июнь кунги ЎРҚ -639-сон Қонунинг мазмун-мохияти ва уни амалда қўллаш бўйича Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассис Д.Каюмов томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси Д.Каюмов томонидан тушунтиршлар ва бу борада келгусида бажариладиган юзасидан вазифалар белгилаб берилди.
Д.Каюмов. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: