Ҳашар – элга ярашар!
Ҳукумат фармойишига кўра, мамлакатимиз бўйлаб “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши жамоаси ҳамда барча бўғин касаба уюшмалари фаоллари ҳам қалб амри билан иштирок этмоқдалар.
Жумладан, тизимдаги маъмурий бинолар, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари теварак-атрофлари, ариқ ва лотоклар, яшил майдонлар тозаланиб, ораста ҳолатга келтирилди. Мавжуд дарахтлар оқланиб, хазон ва хас-хашаклар йиғиштирилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: