Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Қудратилла Мирсагатович Рафиқов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи 2022 йил 15 март куни Асака туманига ташрифи буюрди.
Ташриф давомида ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Амир Темур, “Кужган”, “Қайрағоч” маҳалла фуқаролар йиғини раислар, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли лавозимига ҳужжат топширган номзодлар билан суҳбат олиб борилди.
Шунингдек, Амир Темур маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширлаётган қурилиш, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари, жумладан, маҳалладаги таъмирталаб ҳолатдаги ички йўлларнинг 2.1 км. қисми бетон қопламали йўллар килинганлиги, 4 та болалар ўйингохлари қурилганлиги, мавжуд 38 та кўп-қаватли уйларнинг олди фасад ва ички қисмлари тўлиқ таъмирдан чиқарилганлиги билан танишиб чиқдилар.
Ишчи гуруҳ аъзолари “Кужган” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Хомидов Умиджон Нўмонжон ўғлининг асаларичиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаси билан танишиб, унинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш учун имтиёзи равишда 40 млн. сўм маблағ ажратилиши юзасидан мутасаддиларга кўрсатма берилди.
Бундан ташқари, “Қайрағоч” маҳалла фуқаролар йиғини Юқори Қорасув кўчасида яшовчи 72 ёшли онахон Қўчқарова Улфатхон хонадонига ташриф буюриб, томорқадан унумли фойдаланиш бўйича илғор тажрибаси ўрганилди. Маҳаллани ўсиш нуқтаси (драйвери) узумчиликка ихтисослашганлиги сабабли Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси маблағлари ҳисобидан “Қайрағоч” маҳалласидаги 210 та хонадон кўча қисмидаги токларга сўртак қуриш учун 500 млн. сўм миқдорида маблағ 2023 йил ҳосилидан қайтариш шарти билан ажратилиши режалаштирилди.
Шу билан бирга Қудратилла Мирсагатович бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари “Камолот” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Асака Текстиль” масъулияти чекланган жамияти қошида фаолияти йўлга қўйилаётган ва 3200 нафар туман аҳолисини бандлигини таъминлаш режалаштирилган янги лойиҳа билан танишиб, корхона фаолиятини тез кунларда бошлаш юзасидан ўз тавсияларини бердилар.
Шунингдек, ташриф сўнгида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси вилоят бўлими, унинг шаҳар, туман бўлинмалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 74 дона ноутбук ва планшетлар олиб берилиши маълум қилинди.
Ишчи гуруҳ ўз фаолиятини вилоятнинг бошқа туманларида давом эттиради.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: