Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Халқ розилиги йўлидаги намунали ва тизимли фаолият мукофоти

Жорий йилнинг 13 октябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгашининг мажлислар залида Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Республика комиссияси томонидан ўтказилаётган “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли”, “Энг намунали иш берувчи аёл”, “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг яхши ёшлар етакчиси” ҳамда “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси” танловларининг Андижон вилоят босқичи якунларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Дастлаб, танловларнинг шаҳар ва туман босқичлари шу йилнинг июль-август ойларида ўтказилиб, 641 нафар маҳалла фуқаролар йиғинлари хотин-қизлар фаоллари, 94 нафар иш берувчи аёллар,          540 нафар маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, 574 нафар ёшлар етакчилари, 572 нафар ҳоким ёрдамчилари иштирок этиб, улардан 6 та йўналишлар бўйича биринчи ўринни қўлга киритган иштирокчилар вилоят босқичда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Танловларнинг иккинчи, вилоят босқичида иштирокчиларнинг танлов низоми талаблари кўра фаолиятлари юзасидан тақдим этган тегишли ҳужжатлари вилоят ҳакамлар хайъати аъзолари томонидан шаффоф ва ҳаққонийлик  асосида кўриб чиқилиб баҳоландилар. Баҳолаш натижаларига кўра

 “Энг намунали иш берувчи аёл” танлови бўйича:

– 1-ўрин – Пахтаобод туманидаги “Dono bolajon quvonchi” нодавлат таълим муассасаси раҳбари Жумабоева Зиёдахон Умаржоновна.

– 2-ўрин – Хонобод шаҳридаги «ALTIN ORDO» масъулияти чекланган жамияти раҳбари Абжамилова Эркиной Абдусаттаровна.

– 3-ўрин Андижон туманидаги «MERRY CHILDISH» нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари Нажмиддинова Саидахон Козимжоновна.

 

“Энг яхши маҳалла раиси” танлови бўйича:

– 1-ўрин – Асака тумани, “Камолот” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Рахматова Фируза Хасанбоевна.

– 2-ўрин – Балиқчи тумани “Жасорат” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Содиқов Хайрулла Одилович.

– 3-ўрин – Қўрғонтепа тумани “Жаннатмакон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдуллаев Шохитбек Сатимович.

“Энг яхши ҳоким ёрдамчиси” танлови бўйича:

1-ўрин – Марҳамат туманидаги “Дурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Холмирзаев Азизжон Раҳматжонович.

– 2-ўрин – Хонобод шаҳридаги “Кампирровот” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Эргашев Фаррух Пазлитдинович.

– 3-ўрин Андижон туманидаги “Саддатаги” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси Абдиманнопов Абдулхафиз Абдухошимович.

“Энг яхши хотин-қизлар фаоли” танлови бўйича:

– 1-ўрин – Қўрғонтепа туманидаги “Хонкўча” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Мирзаева Мамурахон Исақовна.

– 2-ўрин – Хўжаобод туманидаги “Бешкарам” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Ғофурова Муҳайё Абитджановна.

– 3-ўрин – Балиқчи туманидаги “Аълам” маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Бобожонова Моҳигул Икромжоновна.

“Энг яхши ёшлар етакчиси” танлови бўйича:

– 1-ўрин – Асака  туманидаги “Бахрин” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Турсунов Фаррухбек Азаматжон ўғли.

– 2-ўрин – Жалақудуқ туманидаги “Дўнгқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Умарова Гулнора Абдурашидовна.

– 3-ўрин – Марҳамат  туманидаги “Алитепа” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Абдуғаниев Муҳаммадюсуп Мамасидиқ ўғли.

“Энг яхши сектор раҳбари” танлови бўйича:

– 1-ўрин –  Қўрғонтепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Набижонов Элёрбек Зокирович.

– 2-ўрин – Шаҳрихон  тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Худайбердиев Бахтиёржон Толибович.

– 3-ўрин – Хонобод шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи в.б., 4-сектор раҳбари Қосимова Зиёдахон Хошимовналар  қўлга киритдилар.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вилоятдаги вакиллар, Танловларнинг Ҳакамлар ҳайъатлари раиси, Ахборот  технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари А.Ахмедов, Танловларнинг Ташкилий қўмиталари раиси, Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари, Ш.Қодиров,  вилоят ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Г.Абдуллаева,  вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи М.Нишанов, Ёшлар агентлиги Андижон вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Султонов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят кенгаши раиси Қ.Парпиевлар сўзга чиқиб, ғолибларни эришган ютуқлари билан самимий қутлади. Келгуси фаолиятларида ҳам масъулиятни тўлиқ ҳис этган ҳолда янада улкан муваффақиятларга эришишларини тилаб, бундай танловларнинг ўтказилиши муҳтарам Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижадорлигида барчага бирдек ишчанлик ва кўтаринкилик кайфиятини улашишини ҳамда кўзланган мақсадларга етишишга туртки бўлишини таъкидладилар.

Танловларнинг вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритиб республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган Зиёдахон Жумабоева, Фируза Рахматова, Азизжон Холмирзаев, Мамурахон Мирзаева, Фаррухбек Турсунов,  Элёрбек Набижоновларга барча андижонликлар номида омад тилаймиз.

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши Матбуот хизмати

 

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!