Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

Спорт – саломатлик гарови

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Андижон шаҳридаги “Халқлар дўстлиги” спорт мажумасида 11 ноябрь – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан ишчи-ходимлар ўртасида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида спартакиада спорт мусобақаси юқори савияда ўтказилди.

Спартакиада спорт мусобақасида тармоқ касаба уюшмаларида фаолият олиб бораётган жами 240 нафардан зиёд ишчи- ходимлар спортнинг бадминтон, шахмат-шашка, дартс ва стол тенниси турлари бўйича ўзаро беллашдилар.


Қизғин ва муросасиз ўтган мусобақалар якунларига кўра ғолиб ва совриндор бўлган тадбир иштирокчилари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши томонидан таъсис этилган Диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан муносиб тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!