БОШ СОВРИН – СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИГА ЭРИШИЛДИ
Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашида 243 та бошланғич касаба уюшма қўмитаси, аъзолар сони 80 минг 867 нафарни ташкил этади.
25-27 август кунлари Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан тармоқ корхоналари ишчи-ходимлари ўртасида
IV-тармоқ Спартакиадасининг Республика босқичи ўтказилди.
Мусобақаларда уч босқичда ташкил этилди:
I-босқич корхона, ташкилот ва муассасалардаги ишчи-ходимлар ўртасида;
II-босқич вилоятлардаги корхона ва ташкилотлар ўртасида;
III- Республика босқичи Андижон вилояти “Хонобод” санаториясида бўлиб ўтди.
Финалда 8 та жамоа, 100 дан ортиқ ишчи-ходимлар спортнинг 7 тури бўйича (шахмат, шашка, стол тенниси, дартс, сузиш, арқон тортиш ҳамда мини футбол) беллашди.
Айниқса, мини футболда қизғин, мурасасиз курашларда Жиззах вилояти жамоаси барча рақибларини доғда қолдиришиб, ғолибликни қўлга киритишди.
–Мусобақани ўтказишдан асосий мақсад, ишчи ходимларни спортнинг оммавий турларига қизиқтириш орқали меҳнат самарадорлигини оширишга кўмаклашиш ҳамда турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилиш қаратилганди, – дейди металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Аҳмаджон Ҳаққулов. – Спартакиадада ана шу мақсадга эришдик. Муҳими, иштирокчилар спорт, соғлом турмуш тарзи саломатлик манбаи эканлигини тушуниб етишди. Ушбу маънода мусобақаларда ютқазганлар бўлмади.
Ғолиблари ташкилотчиларнинг эсдалик совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар.
Шерзодбек БЎТАЕВ
металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти кенгаши раиси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: