Аёлни эъзозлаш – эзгулик ва адолат мезони
Жорий йилнинг 3 март куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгаши фаоллар залида 8 март – Халқаро хотин – қизлар куни муносабати билан “Аёлни эъзозлаш – эзгулик ва адолат мезони” шиори остида маданий тадбир ўтказилди.
Байрам тадбирида 100 нафардан зиёд Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Андижон вилоят Кенгашига аъзо корхона, ташкилот муассасаларда жумладан, қишлоқ хўжалиги, давлат ташкилотлари, тадбиркорлик, бизнес ва хизмат соҳалари, таълим, фан, маданият, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда самарали фаолият юритаётган ҳамда оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшаётган фаол хотин-қизлар иштирок этдилар.
Тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад вилоятдаги азиз аёлларимиз, мунис опа-сингилларимизни байрам билан табриклаш ҳамда узоқ намунали касбий маҳорати билан барчага ўрнак бўлган меҳнат фахрийларига эътибор кўрсатишдан иборатдир.
Байрам тадбирида самарали меҳнатлари билан мамлакатимиз ва вилоятимиз ривожига ўзларининг хиссаларини қўшиб келаётган 100 нафар бошланғич касаба уюшмалари фаоллари вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Бундай тадбирлар мамлакатимизда аёллар ва хотин-қизлар учун яратилаётган имкониятлар, эътибор ва ғамхўрликларнинг бир мисолидир.
Байрам тадбирларини меҳнат жамоалари кенг аҳоли ўртасида ўтказилиши азиз аёлларимизнинг баҳорий кайфиятларини янада кўтариб бугунги кунидан рози бўлиб яшашлари йўлида алоҳида хизмат қилади десак хато бўлмайди.
Вилоят кенгаши мадания-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири
Н.Абдураҳманова
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: