Андижонда «Хамшира-2023» кўрик танловининг вилоят босқичи ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”да белгиланган устувор вазифаларнинг мазмун – моҳиятини ҳамширалар ўртасида тушунтириш, эл-юрт орасида ҳурмат қозонган, чинакам матонат ва жасорат соҳиби бўлган ҳамшираларнинг касбий билим ва малакаларини ошириб боришни қўллаб-қувватлаш, меҳнатда ютуқларга эришиб келаётганларини моддий ва маънавий рағбатлантириш, улар фаолиятини оммалаштириш, ўз касбининг моҳир эгалари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2023 йил 18 апрелдаги №10-24 “с” сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти Соғлиқни сақлаш Бошқармаси, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Андижон вилоят Кенгаши ижтимоий шериклик асосида «Хамшира-2023» кўрик танловининг вилоят босқичига йулланма олган 21 нафар иштирокчилар ўртасида танловнинг вилоят босқичи ўтказилди.
Анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган мазкур танловда ҳудудлар миқёсида ўтказилган беллашувларда сараланган 21 нафар ҳамшираларнинг соҳага оид амалий ва назарий билимлари ҳамда ижтимоий-сиёсий саводхонлиги синовдан ўтди.
Танлов якуннига кўра Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали ҳамшираси Камчиева Малохатхон– 1 ўринни, Андижон шахар Тиббиёт бирлашмаси 1 поликлиника ҳамшираси – Мамашарипова Нодирахон- 2 ўринни, Хўжаобод туман Ибн Сино оилавий шифокорлик пункти ҳамшираси Нурматова Суғдиёна – 3 ўринни эгаллади.
Ғолиблар ва иштирокчиларга Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят Кенгашининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.Қизғин бахсларга бой бўлган кўрик-танлов иштирокчилари учун байрамона куй кўшиқлар ташкил этилди ва тадбир кўтарикни руҳда ўтказилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: