Жорий йилнинг 8 май куни Избоскан туман тиббиёт бирлашмасида Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан меҳнат фахрийларига ғамхўрлик ва хурмат-эҳтиром кўрсатилди
2018 йилнинг 8 май куни Избоскан туман тиббиёт бирлашмасида Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан меҳнат фахрийларига ғамхўрлик ва хурмат-эҳтиром кўрсатилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Хотира ва Кадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3667-сонли қарори, “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги ПФ-5417-сонли Фармони мазмун моҳияти кенг жамоатчиликка тушунтирилди.
15 нафар меҳнат фахрийлари касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Избоскан туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси: А.Ҳазратқулов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: