Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

ЯНГИ ЖАМОА ШАРТНОМАСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ.

     Вилоят солиқ Бошқармаси  томонидан 2016-2018 йиллар учун тузилган  жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши якунларига бағишланган меҳнат  жамоасининг умумий  йиғилиши бўлиб ўтди.

     Йиғилишда меҳнат жамоасининг  148  нафар ходимлари иштирок этдилар.

    Йиғилишда Вилоят солиқ Бошқармаси томонидан 2016-2018 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2018 йилда   бажарилиши юзасидан текширув Далолатнома билан таништириш ва уни тасдиқлаш ҳамда 2019-2021 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини қабул қилиш  тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

    Кун тартибидаги масалалар бўйича Иш берувчи номидан Бошқарма бошлиғи ўринбосари  ҳамда касаба уюшма кўмитаси раисининг ҳисоботлари тингланди, шунингдек жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши юзасидан текширув Далолатномаси ўқиб  эшиттирилди.

    Шунингдек, Вилоят солиқ Бошқармасининг    2019-2021 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасини қабул қилиш масаласи кўриб чиқилди. Янги Жамоа шартномасининг лойихаси муҳокама этилди.

     Йиғилишда сўзга чиққанлар жамоада ходимларни ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоясига жиддий эътибор берилаётганлиги, бу эса иш унумдорлигини таъминлашга хизмат қилаётганлигини таъкидлаб,  жамоа шартномасининг 2018 йилда  бажарилишини қониқарли баҳоладилар.

     Йиғилишда  Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси ҳамда тармоқ касаба уюшмасининг Андижон шаҳар кенгаши раиси иштирок этди.

Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат

хизмати ходимлари  касаба уюшмаси Республика кенгашининг

Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси: Г.Абдуллаева

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!