Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти, Ўзбекистон давлатининг асосчиси Ислом Абдуганиевич Каримовнинг таваллуд топган куни
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистан Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тугрисида”ги карори ижросини таъминлаш мақсадида тармоқ корхона, ташкилот ва муассасаларда Ислом Каримовнниг таваллуд кунига бағишланган “Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон асосчиси», “Хотирангиз қалбларда мангу” мавзуларида хотира кечалари ва учрашувлар. маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ташкил этилди.
Меҳнат жамоаларида ўтказилган «Маънавият соат”ларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш туғрисида»’ги қарорининг мазмун моҳиятини кенг тушунтирилди.
Касб-хунар коллежларида И.Каримов тўғрисида иншо мусобақаси ташкил этилди.
Барча корхона, ташкилот, касб хунар коллежларида хотира тадбирлари бўлиб ўтди.
Андижон футболга ихтисослаштирилган мактаб интернатида И.Каримов хотирасига бағишланган футбол бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Ислом Каримов давлат рахбари сифатида олиб борган муваффақиятли фаолияти, ўз даврининг донишманд рахнамоси дейишимизга асос бўла олади, у хақиқий йўлбошчи сифатида халқ қалбига кириб борди.
Ўзбек халқининг асл фарзанди, давлат арбоби, донишманд, одил сиёсатчи, буюк жасорат сохиби Ислом Каримов ўзи айтгандай “Бу хаёт , бу умр Амударё сувидек тоза ва шиддат билан ўтиб кетар, лекин инсоннинг эзгу ишлари, эзгу хотираси боқий яшайди”.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: