Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

ЎЗБЕКИСТОН ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ, САВДО ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТАШКИЛОТЛАРИ ХОДИМЛАРИ КАСАБА УЮШМАСИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИ РАИСЛАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

2018 йилнинг 31 январь куни Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилояти Раислар Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда тармоқ касаба уюшма туман, шахар кенгашлари раислари иштирок этдилар.

Йиғилишни раислар кенгаши раиси Б.Хамдамов олиб борди. Кун тартибида бир нечта масала кўриб чиқилди. Дастлаб, масъул ташкилотчи Б.Хамдамов  тармоқ касаба уюшма Республика Кенгашининг 2018 йил              26 январдаги 6-сонли Пленум ҳамда 10-сонли Раёсат йиғилишидаги масалалар ҳамда тармоқ касаба уюшмаси Андижон вилоятдаги ташкилотларнинг 2017 йил давомидаги фаолияти, ютуқ ва камчиликлари бўйича нутқ сўзлади.

Шундан сўнг тармоқ касаба уюшма туман, шахар кенгашларининг         2017 йилдаги фаолиятлари ҳар бир йўналиш бўйича танқидий ёндашув асосида бирма-бир кўриб чиқилди. Ушбу масала мухокамаси давомида худуд салохиятидан самарали фойдаланмаётганлиги ҳамда сусткашликка йўл қўяётганлиги сабабли Булоқбоши, Хўжаобод, Олтинкўл туманлари ҳамда Хонобод шахар кенгаши раислари огохлантирилди.

Шу билан бирга 2018 йилда бажарилиши лозим бўлган вазифалар, “Ҳаракатлар стратегияси” ва “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастурларида белгиланган вазифалар тармоқ учун ғоят керакли ва самарали хуқуқий асос эканлиги таъкидланди.

Йиғилиш сўнгида раислар кенгаши раиси йиғилганларга паритет ташкилотлар билан хамкорликни янада ривожлантириш лозимлигини уқтириб, қилиниши лозим бўлган ишлар бўйича хар бир туман, шахар кенгашлари раисларига аниқ вазифаларни бирма-бир белгилаб берди.

Ш.ҚЎЛДАШЕВ,   Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси вилоят раислар кенгаши йиғилиш котиби

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!