“Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида”
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан республикадаги умумтаълим мактабларида бошланғич касаба уюшмалари қўмиталари раислари сифатида намунали фаолият юритаётган ўқитувчиларни аниқлаш ҳамда рағбатлантириш, уларнинг илғор иш тажрибаларини оммалаштириш, таълим муассасаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда бошланғич касаба уюшмалари қўмиталари раисларининг иштирокини кучайтириш, ҳамда уларнинг профессионаллик даражасини ошириш, уларда етакчилик қобилятини ривожлантириш, касаба уюшмалари фаолларини, шунингдек ёшларни касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятига кенг жалб этиш мақсадида умумтаълим мактабларида камида 20 йиллик педагогик, бошлангич касаба уюшма қўмитаси раиси сифатида эса камида 10 йиллик иш стажига эга бўлган бошлангич касаба уюшма қўмиталари раислари ўртасида 3-босқичда “Устозлар – касаба уюшмалари эъзозида” республика танлови ўтказилмоқда.
Мазкур танловнинг 1-Андижон шаҳари босқичи шаҳардаги 35-Давлат ихтисослаштирилган мактабининг мажлислар залида бўлиб ўтди. Танловда бошланғич ташкилот раисларидан жами 16 нафари иштирок этдилар.
Танловнинг якуний натижалари бўйича юқори баллар билан 1-ўринни 10-умумтаълим мактаби касаба уюшма қўмитаси раиси Зулфия Садиқова, 2-ўринни 6-умумтаълим мактаби касаба уюшма қўмитаси раиси Нодирахон Қурбонова, 3-ўринни 29-умумтаълим мактаби касаба уюшма қўмитаси раиси Манзурахон Узақбоевалар эгалладилар.
Танлов ғолиблари Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
С.Козимов, Ташкилий ишлар бўлими мутахассиси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: