Улуғнор туманида “Қадрдон мактабимиз бағрида ўқиб-ўрганиб, доимо изланиб, янгиликка, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшаймиз!” шиори остида тантанали сафланиш тадбирлари бўлиб ўтди
Бугунги ёшлар мустақил Ўзбекистоннинг келажаги, пойдевори, таянчи ва суянчи ҳисобланади. зеро, бугунги кун баркамол авлодлари қанчалик маънавий жиҳатдан баркамол, етук, салоҳиятли инсонлар бўлиб вояга етсалар, уларнинг ҳар бирида ор-номус, миллий ғурур руҳи кенг шаклланиб борса, кўзланган юксак тараққиёт сари, шу қадар комилу ишонч билан илгарилаб бораверамиз, уларнинг миллат, халқнинг камолоти унинг олтину кумушлари, дуру жавоҳирлари билан эмас, балки унинг олиму фузалолари, донишмандлари ва албатта, фидокор, садоқатли, билимли, кучли фарзандлари билан баҳоланишига шунчалик ишонч ҳосил бўлаверади.
Бугунги кунда қилинаётган барча яхши ва хайрли ишлар, эзгу ниятлар келгуси авлод баркамоллиги учун хизмат қилиши шубҳасиз. Зеро, бугун қандай кўчат эксак, эртага шу кўчат мевасини оламиз. Ёш авлодни эл-юртга, Ватанига содиқ, иймон-эътиқодли, мард ва жасур, маънан бой, ақлан етук, жисмонан бақувват инсонлар қилиб тарбиялашда умумтаълим мактабларининг алоҳида ўрни бор. Улуғнор туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 24 та умумий ўрта таълим мактаби ҳамда 1 та 16-ДИМИда Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 16 майдаги 125-сонли, вилоят халқ таълими бошқармасининг 2018 йил 18 майдаги 88-сонли ва туман халқ таълими бўлимининг 2018 йил 21 майдаги 31-сонли буйруқлари билан тасдиқланган “Қадрдон мактабимиз бағрида ўқиб-ўрганиб, доимо изланиб, янгиликка, тараққиёт чўққиларини эгаллашга интилиб яшаймиз!” шиори остида тантанали сафланиш тадбирлари бўлиб ўтди. Тадбирни тинч ва осойишта ўтишини таъминлаш мақсадида барча умумий ўрта таълим мактабларига туман ИИБ, ИИБ ЁҲБ ва туман тиббиёт бирлашмаси ходимларидан бир нафардан таклиф этилди. Умумий ўрта таълим мактаблари сафланиш тадбирларида жами 9041 нафар ўқувчилар, 745 нафар педагог-ходимлар ва 1350 нафар ота-оналар иштирок этдилар. Тантанали сафланиш тадбирларида 2017-2018-ўқув йилида ташкил этилган “Билимлар беллашуви”, “Фан олимпиадаси” ҳамда бошқа тадбирлар ва жамоат ишларида фаол қатнашган ҳамда одоби, хулқи билан наъмуна бўлган 195 нафар фан ўқитувчилари ва 1875 нафар ўқувчилар Улуғнор туман халқ таълими бўлими ва туман касаба уюшмаси кенгаши томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда дипломлари билан тақдирландилар.
Н.Нажмидинова.Туман кенгаши раиси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: