Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!   Click to listen highlighted text! Welcome to Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

ТАРИХИЙ ШАҲАРЛАРГА САЙЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

    Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда туризмни изчил ривожлантириш истиқболлари, сайёҳлик объектларидан самарали фойдаланиш, кўрсатилаётган хизмат турлари сифатини ошириш, юртимизнинг диққатга сазовор жойларига сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича қабул қилинган қатор қарорларда белгилаб берилган вазифалар ижросида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини ташкил этиш ҳамда корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини туризмга жалб этилишини янада  ривожлантириш бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2019 йил 16 январдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимида туризм соҳасини янада ривожлантириш тўғрисида”ги 12-06 “с” сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 21 февралдан 26 февралгача Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тасаруффидаги ташкилот муассасаларда ишловчи 43 нафар ишчи-ходимлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида “Кasaba sayr” шўъба корхонаси билан ҳамкорликда Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шахарларига туристик сайёҳат ташкил этилди.

   Жамоа шартномасига қўшимча банд киритилганлиги яъни, туристик сайёҳат даврида ишчи ходимларнинг ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда амалга оширилгани ишчи-ходимларни мароқли дам олишига сабаб бўлди дейишимиз мумкун.

    Ишчи-ходимларнинг мароқли дам олишини қўллаб-қувватлаш мақсадида касаба уюшма қўмиталари томонидан 50% маблағи қопланди. Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива каби тарихий шахарларига туристик сайёҳат йил мобайнида ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!