Таълим, фан ва маданият ҳодимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгаши томонидан меҳнат фахрийлари ҳамда кам таъминланган, якка ёлғиз ходимлар ҳолидан хабар олиш ишлари ташкил этилди.
Хотира ва қадрлаш кунини юқори савияда нишонлашда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда байрам муносабати билан Иккинчи жахон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийларига ғамхўрлик ва хурмат – эҳтиром кўрсатиш, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган харбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини хотирлаш, уларнинг оила аъзоларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда ушбу йўналишда қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси соҳасида фаолият кўрсатиб ҳозирда кексалик гаштириб сураётган меҳнат фахрийлари ҳамда кам таъминланган, якка ёлғиз ходимлар ҳолидан хабар олиш ишлари ташкил этилди. Барча ташкилот ва муассасаларда “Хотира ва қадрлаш” куни кўтаринки руҳда ўтказилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: