Спорт – саломатлик гарови
Жорий йилнинг 5 апрел куни Андижон вилоят ҳокими томонидан ўтказилган “Ҳокимлик соати”да апрел ойи “Саломатлик ойлиги” этиб белгиланди. “Андижондонмаҳсулот” акциядорлик жамиятида ушбу ойликни уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида, чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Дастурга асосан цех ва бўлимлар ўртасида футбол, стол тенниси, шахмат-шашка спорт мусобақаларини ўтказиш режалаштирилди.
Хар куни барча ишчи-ходимлар билан эрталабки бадантарбия машқлари бажарилмоқда. Бугунги кунда жамият цех ва бўлимлари ишчи-ходимлари ўртасида футбол, аёллар ўртасида стол тенниси, шахмат-шашка мусобақалари ўтказилмоқда.
“Андижондонмахсулот” АЖ касаба уюшма қўмитаси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: