“Соғлом келажак–мамлакат пойдевори” шиори остида ўтказилган спорт мусобақаси ўтказилди
Мустақиллик, тинчлик осойишталик ҳар бир инсон, ҳар бир халқ орзу қиладиган ва эъзозлайдиган улуғ неъматдир. Ана шундай улуғ неъматни сақловчи, бизнинг тинчлик ва хавфсизлигимизни таъминловчилар шак-шубҳасиз Ватан ҳимоячилари ва посбонларидир.
Қуролли Кучларимиз Ватанимиз мустақиллиги, тинчлик-осойишталиги ва бунёдкорона меҳнатининг ишончи, ҳимоячиси деб билади. Миллий армиямиз том маънода халқимизнинг ғурур ифтиҳорига айланиши учун ҳисса қўшиш барчамизнинг энг муқаддас бурчимиз бўлиши керак.
Профессор-ўқитувчиларни қишки таътил даврида бўш вақтларини наъмунали ташкил этиш мақсадида спортда соғлом келажак-мамлакат пойдевори шиорини хаётга тадбиқ этишга эришиш, соғлом турмуш тарзини шакиллантириш мақсадида институтда спорт мусобақалари ташкил қилинди.
Андижон қишлоқ хўжалик институти бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ташшабуси билан, Жисмоний маданият ва спорт кафедраси, институт хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, институт бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида “Ватан ҳимоячилари” куни ва Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги байрамини муносиб нишонлаш мақсадида институт профессор-ўқитувчилари ўртасида “Соғлом келажак–мамлакат пойдевори” шиори остида спортнинг “Волейбол”, “Теннис” ҳамда миний футболл турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.
Беллашувда институтнинг “Агрономия”, “Агроинженерия”, “Қишлоқ хўжалигида менежмент”, “Ўсимликлар химояси ва агрокимё”, “Ўрмон хўжалиги ва мева-сабзавотчилик”, “Гидромелиорация” факультетлари ҳамда ректорат жамоалари иштирок этдилар.
Мусобақани институтнинг бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Д.Ғаниев очиб, барча профессор-ўқитувчиларни 14 январ – “Ватан ҳимоячилари куни” ва Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 26 йиллиги билан муборакбод этиб, беллашувларга старт берди.
Аёллар ўртасида спортнинг волейбол, стол тенс ва шахмат турлари бўйича мусобақа ўтказилди.
Муросасиз ўтган мусобақалар натижаларига кўрааёллар ўртасида ўтказилган спортнинг волейболтури бўйича I-ўринни ректорат жамоаси, II-ўринни Ўсимликлар химояси ва агрокимё факультети жамоаси, стол тенниси спорт тури бўйича I-ўринни Агроинжинерия факультети, спортнинг шахмат тури бўйича эса Ўсимликлар химояси ва агрокимё факультети жамоаси фахирли I-ўринни эгалладилар.
Андижон қишлоқ хўжалик институти бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси, Маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими, Жисмоний маданият ва спорт кафедраси, институт хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида “Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги байрамини муносиб нишонлаш мақсадида институт эркак профессор-ўқитувчилари ўртасида “Соғлом келажак–мамлакат пойдевори” шиори остида спортнинг миний футбол, шахмат ва стол тенниси турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.
Д.Ғаниев. Инстиут бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: