Савол беринг жавоб берамиз.
Савол: Мен I – гурух ногирониман давлат ташкилотида мутахассис вазифасида ишлайман, менга иш вақти ва ногиронларни меҳнат таътили бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш сохасида қандай имтиёзлар борлиги ҳақида тушунтириш берсангизни сўрайман?
А.Абдуллаев
Андижон ш.
Жавоб: Меҳнат кодексининг 220 – моддасида кўрсатилган талабларга кўра, I ва II гуруҳ ногиронларига меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.
I ва II гуруҳ ногиронларига ўттиз календарь кундан кам бўлмаган муддат билан йиллик узайтирилган асосий таътил берилади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: