Вақтинча мехнатга қобилиятсизлик нафақаси қандай холларда берилади?
Савол: Вақтинча мехнатга қобилиятсизлик нафақаси қандай холларда берилади?
Ж.Сўпиматов
Андижон тумани.
Ушбу саволга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Юридик бўлими мудири Х.Усманов жавоб беради
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақаларни тайинлаш ва тўлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 20.05.2003 йилда 1136-сон билан рўйхатга олинган “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом билан тартибга солинган бўлиб унга кўра:
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси қуйидаги ҳолларда берилади:
а) вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотиш билан боғлиқ касалликда (шикастланишда);
б) санаторий-курортларда даволанганда;
в) касалланган оила аъзосини парваришлаш зарур бўлганда;
г) карантинда;
д) сил ёки касб касаллиги туфайли вақтинча бошқа ишга ўтказилганда;
е) меҳнат қобилиятини тиклаш ёки ясама аъзо (протез) қўйдириш учун реабилитация муассасаларига ётқизилганда.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тайинлаш учун фақат белгиланган тартибда берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (касаллик варақаси) асос бўлади.
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси йўқолган ҳолларда, нафақа, унинг ўрнига такрорий берилган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (дубликат) асосида берилади.
Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа меҳнат қобилияти йўқолган биринчи кундан то у тиклангунга қадар ёки тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан ногиронлик белгилангунга қадар, ҳатто бу даврда ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳолларда ҳам берилади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: