“Қахрамонлик, бурч ва фидоийлик” шиори остида меҳнат фахрийлари билан учрашув ташкил этилди
Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 30 апрелдаги “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда касаба уюшмаларининг иштирокини ташкил этиш тўғрисида” ги 11-65 “с” сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Жалақудуқ туман Кенгаши ташаббуси билан тумандаги 1-умумий ўрта таълим мактаби билан биргаликда 2018 йил 7 май куни “Қахрамонлик, бурч ва фидоийлик” шиори остида меҳнат фахрийлари билан учрашув ташкил этилди. Учрашувга мактабда меҳнат қилган фахрийлар таклиф этилди. Фахрийлар ёшларга ўз иш фаолияти ва Мустақиллик йилларида барча соҳа каби таълим ва тарбия соҳасини давлат сиёсати даражасига кўтарилаётгани хақида фикрларини билдириб, бу кунларнинг қадр ва қимматини ўқувчилар онгига етказиш ҳақида тўхталдилар. Фахрийлар туман Кенгашининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Тадбир барчада катта таъсурот қолдирди.
С. Рахмонов
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: